Минбарда Барчаси

Владимир Жириновский мигрантларни ҳавфли деб атаб, улардан воз кечишни таклиф қилди. Россия Либерал демократик партияси етакчисига кўра, Москва кўпмиллатли шаҳарга айланиб руслар камайиб бормоқда. Бу хавфли, дейди Жириновский. Ўтган йил ноябрида Ўзбекистонда айнан ушбу сиёсатчи дабдабали тарзда кутиб олинган, унинг шарафига зиёфатлар берилганди.

Бу гал Гулнора Каримова давлат мулкини талон-торож қилиш, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид битимлар тузиш ҳамда ўзгаларнинг жуда кўп миқдордаги мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритишда айбланмоқда.

Воқеа ортидан манзил колонияга Жазони ижро этиш Бош бошқармасидан (ЖИЭББ) комиссия келиб маҳкумларга қилинаётган муомала хусусида маҳкумлар билан суҳбат ўтказган.

Нега айнан Тошкент: Қарор муаллифи бўлмиш Халқ таълими вазирлигининг матбуот хизматининг айтишича, Тошкент шаҳрининг ўзига хос хусусиятлари, шаҳар аҳолисининг ва замонавий шаҳарсозликка қўйилаётган талабларнинг йилдан-йилга ўсиб бораётганлиги инобатга олинган.

Кўплаб болалар ва айниқса уларнинг ота-оналари учун мактабга қайтиш азоб саналади. Болалар ва оила психологининг тавсиялари ушбу жараённи қандай қилиб оғриқсиз ва ҳатто ёқимли қилишга кўмаклашади.

Ўзбекистон ҳукумати яна 20 давлат фуқаролари учун визасиз режим имкониятини тақдим этди. Энди улар ҳеч қандай визасиз 30 кун давомида мамлакатда бўлишлари мумкин. Бироқ жорий йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган полшалик аёл сайёҳлар регистрация аталмиш расмиятчиликдан қандай қийналаётганини Би-би-си Ўзбек хизматига сўзлаб берди.