Минбарда Барчаси

Давлат бир ўзи эплолмаётган соҳаларга хусусий бизнеснинг ДХШ асосида кириб келиши давлатга муайян енгиллик беради ва озод этилаётган тақчил ресурсларни бошқа муҳимроқ лойиҳаларга йўналтириш имконини яратади.

Адабий танқидчи уюштирган суҳбатда ёзувчиларни қийнаётган муаммолар, таржимонларнинг йўқлиги, нашриётлардаги камчиликлар ҳақида ҳам сўз борган.

Конституциявий суднинг 2014 йилдаги шарҳи фуқароларни ҳеч қандай огоҳлантириш ёки тегишли ҳуқуқий жараёнсиз фуқароликдан чиқариб юборишга йўл очади.

Қозоғистонда нималар бўлаяпти? Нурсултон Назарбоевнинг сиёсатчи қизи Дариға президент бўладими? Қосимжўмарт Тўқаев ким? Қозоқларда миллий ғурурни уйғотиш кимга керак? Шу каби саволларга Қозоғистонда кўп йиллардан бери яшаб фаолият юритаётган журналист, "Қора соялар: Қозоғистоннинг яширин дунёси ичида" китоби муаллифи жавоб беради.

Сурункали тарзда кам молиялаштириладиган ўзбекистонлик олимларга кутилмаган жойдан нажот келгани ҳақида ЎзФА илмий тадқиқотчиси Рустам Ашуров "Minbar"га гапириб берди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов фирибгарликда гумонланиб ДХХ томонидан қўлга олинган эди.

Minbar Бахтиёр Абдуғафур билан жамиятдаги воқеаларга зиёлиларнинг муносабати, ижодкорларга гонорар берилмаётгани ва "Ўзбеккино"нинг "Султон Жалолиддин Мангуберди" асарини нега қайтаргани хусусида суҳбатлашди.

Авиация соҳасини либераллаштириш, ички осмонни ташқи рақобатга очиш, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" монополиясидан воз кечиш кўп ижобий натижаларни беради.

Эмлаш эмас, балки ота-оналарнинг болани эмлатишда зарурий қоидаларни билмаслиги ёки билса-да амал қилмаслиги, айрим ҳолларда эмланишдан аввал болани кўздан кечирган шифокорнинг уқувсизлиги турли муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.