Ўзбекистон Олий суди Олий Кенгашнинг собиқ депутати Самандар Қўқоновнинг реабилитация аризасини қаноатлантирмади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

Олий суднинг беш кишилик кассация судлов ҳайъати Самандар Қўқоновнинг жиноят ишини қайта кўриб чиқиб¸ дастлабки инстанция суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида ажрим чиқарди.

Самандар Қўқонов ким?

Тўқсонинчи йилларнинг энг бой одамларидан бири, Ўзбекистон Олий кенгаши депутати¸ Чиноз нефтни қайта ишлаш корхонасининг собиқ бошлиғи Самандар Қўқонов 1993 йилда давлат мулкини талон-торож қилганлик айби билан ҳибсга олинган ва кейинчалик 20 йиллик қамоққа ҳукм этилган.

Асли Жиззах вилоятининг Фориш туманидан бўлган Самандар Қўқонов 1989 йили Шавкат Мирзиëев билан бир чақириқда Ўзбекистон Олий кенгаши депутатлигига сайланган.

​Баъзи таҳлилчилар Қўқонов қамалишининг асл сабабини 80-йиллар охирида мухолифатга молиявий ëрдам бергани билан боғлайдилар.

Қарийб 24 йил қамоқда ўтирган Самандар Қўқонов 2016 йил 24 ноябр куни – вақтинча президент Шавкат Мирзиëев президентликка сайланишидан 10 кун аввал¸ кутилмаганда озодликка чиқарилган эди.

Суд томонидан берилган сўнгги қамоқ жазоси октябр ойида тугаганига қарамай тутқунликда сақлаб турилган Қўқоновнинг озод этилиши президентликка номзод Шавкат Мирзиëевга ҳам мамлакат ичкариси¸ ҳам ташқарисида олқишлар билдирилишига сабаб бўлган эди.

ЕИ ва АҚШ расмийлари¸ халқаро ҳуқуқ ташкилотлари Қўқоновнинг озод этилишини Ўзбекистонда янги сиëсий давр бошланганидан мужда сифатида қабул қилган эди.