Бухоронинг Қоракўл туманидаги математика бўйича машҳур мактаб (1-ИДУМИ) негизида Халқаро математика мактаби тузилди. Шундай топшириқни Шавкат Мирзиёев Бухорога борган пайтида берган эди.

Мактаб республикадаги аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларига умумий методик ёрдам кўрсатади.

2019−2020 ўқув йилидан Халқаро мактабнинг 7-синфига 90 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Мактабга хорижий мамлакатлардан ўқувчилар ҳамда тажрибали ўқитувчилар жалб қилиниши мумкин.

Халқаро мактаб директори, ўринбосарлари ва ўқитувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан 100 фоиз қўшимча устама ҳақ тўланади.