Ҳар бир давлат таълим тизимининг ўзига хос қонун-қоидалари бор. Улар мамлакат анъаналари, одамларнинг дунёқараши, таълимга бўлган муносабат ва бошқа сабабларга кўра шаклланади. Қуйида шулардан айримларини келтириб ўтамиз.

Хитойда ўқувчиларга уйга вазифа кўп берилади. Масалан, ўқувчилар ҳафтада 14 соат вақтини уйга берилган вазифаларни бажаришга сарфлайди.

Россияда ўқув йили «Билимлар куни» билан бошланади, байрам ва дам олиш кунларига тўғри келса ҳам 1 сентябрь шу тариқа нишонланади.

Кундалик овқатланиш масаласига Францияда катта эътибор берилади, ўқувчилар таом тайёрлаш ва овқатланиш режими ҳақида мукаммал тасаввурга эга бўлиши керак.

Эронда ўғил ва қиз болалар алоҳида ўқитилади, қизларга аёл, ўғил болаларга эркак ўқитувчи дарс ўтиши шарт.

Австралияда узоқ минтақаларда яшайдиган талабаларга радио орқали дарс ўтиш тажрибаси бор.

Чилида ёзги таътил биз учун ғайриоддий муддатда, яъни декабрнинг ўрталаридан мартнинг бошигача давом этади.

Нидерландияда болалар жуда эрта — 4 ёшидаёқ мактабга чиқишади.

Исландияда мактаб ўқувчиларига тикиш-бичишдан ҳам сабоқ беришади.

Бразилияда тушликка катта эътибор қаратилади, кўп мактабларда дарслар жуда эрта, яъни эрталаб соат еттидан бошланади, тушликни эса ўқувчилар уйларига бориб оила даврасида қилишлари мумкин.

Финландияда болалар етти ёшга тўлгачгина мактабга қабул қилинади. Бундан ташқари, ушбу давлат таълим тизими самарадорлиги бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Ҳукумат тасдиқлайдиган таълим ҳужжатлари фақат йўриқнома ҳисобланиб, ўқитувчи ўзи маъқул топган услубда дарс бериши мумкин. Ўқувчиларга тўққиз ёшидан швед тили (икинчи тил сифатида), ўн бир ёшидан инглиз тили ўқитила бошлайди. Мактаб ўқувчилари камида тўртта тилни ўрганадилар.