Facebook «Study» деб номланган янги иловани тақдим қилди. Бу иловани ўрнатган фойдаланувчилар «Facebook»ка ўзларининг интернетдаги фаолияти, турли смартфон иловаларидан қандай фойдаланиши ҳақидаги маълумотларни сотади. Facebook уларнинг шахсий маълумотлари учун ҳақ тўлайди.

Қандай маълумотлар?

Булар:

  • фойдаланувчи телефонида ўрнатилган иловалар;
  • ҳар бир илова учун фойдаланувчи қанча вақт сарфлаши;
  • фойдаланувчи яшайдиган давлат, ишлатадиган мобил қурилмаси ва интернетга уланиш тури ҳақидаги маълумотлардир.

Фойдаланувчининг «ID»си, пароллари ёки бошқа шахсий маълумотлари – фото, видео, аудио материаллар ва ёзишмалари ҳақида маълумот олинмайди.

Тақдимотда «Бу нарса Facebook фойдаланувчилари учун чиқараётган маҳсулотларимизни янада сифатлироқ қилишга ёрдам беради» деган компания вакили.

18 ёшдан катталар бу иловани ўрнатиши мумкинлиги айтилган.
Иловани аввалига АҚШ ва Ҳиндистонда ўрнатиш мумкин. Кейинчалик бошқа минтақалар учун ҳам очилиши маълум қилинган.