Ихтисослаштирилган мактаблар, атоқли адиблар номи берилган ижод мактаблари ва мактаб-интернатларида ўтказилган тест натижалари Халқ таълими вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинди.

Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синови натижалари:

5-синф тест натижалари

7-синф тест натижалари

Ижод мактаблари тест натижалари

Ўқувчиларни жавоблар варағи рақамини билиш учун тегишли мактаб маъмуриятига мурожаат қилиш мумкин!

Имтиҳонлар шу йилнинг 21–26-август кунлари бўлиб ўтганди. Давлат тест маркази томонидан тест шаклида ўтказилган имтиҳонда жами 30526 нафар ўқувчи иштирок этган. Жумладан, ижод мактаблари имтиҳонларида 1160 нафар, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари имтиҳонларида 16912 нафар, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатлари имтиҳонларида 12454 нафар ўқувчи қатнашган.