Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Бўлим Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳарчасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ҳал этилишини таъминлайди.

Шунингдек, шаҳарлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, шаҳарларнинг ишлаб чиқаришга жалб этилмаган резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга солиш, аҳоли даромадлари кўпайишини таъминлаш бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

12 та штат бирлигидан иборат бўлим фаолиятини бош вазир мувофиқлаштиради.

Шаҳарларни ривожлантириш бўйича қилинган ишлар ҳар чоракда ҳукумат раёсати йиғилишларида кўриб чиқилади.