ДХХ Тошкентда ҳарбий журналист Владимир Калошинни ҳибсга олган. Журналистнинг қизи айтишича, у давлат сирларини ошкор қилишда гумонланаяпти.

Владимир Калошин Ўзбекистон Жиноят кодекси 162-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинаётганини Владимир Калошиннинг адвокати қизига маълум қилган. Айни пайтда у Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тергов изоляторида ("Гвардейский"да) сўроқ қилинаяпти.

68 яшар Калошин Мудофаа вазирлиги нашри – “Ватанпарвар” газетасида 27 йилдан буён ишлаб келган. Подполковник ҳарбий унвонига эга бўлган журналист 2012 йилда истеъфога чиққан, шундан кейин ҳам “Ватанпарвар”да мухбир сифатида фаолият юритган. У 2000 йили "ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда кўрсатган хизматлари" учун “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.