Данғара тумани халқ таълими бўлимининг раҳбарларидан бири қизиқчи Ғайрат Аҳмедовнинг концертига 200 чиптани 40 та мактаб директори ўринбосарига 10 минг сўмдан мажбурий тарқатган.

Бу чипталар кейин оддий ўқитувчиларга ўтказилган. Ижтимоий тармоқда тарқалган бу хабарни Халқ таълими вазирлигининг ҳуқуқий-назорат хизмати ўрганиши натижасида Данғара ХТБ маънавий-маърифий тарбия ва болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш шўъбаси раҳбарини лавозимини суиистеъмол қилгани учун ишдан ҳайдаш чораси кўрилаяпти.

Аввалроқ Қашқадарёда Анвар Санаевнинг концертига мажбурий чипта сотган мактаб директори ишдан ҳайдалгани ҳақида хабар берилганди.