#BottleCapChallenge — янги челленж бўлиб, қатнашчилар оёқ билан тепиб, шиша қопқоғини очиб юборишлари керак. Мусобақада таниқли актёр Жейсон Стетхэм, аралаш жанглар жангчиси Конор МакГрегор, қўшиқчи Жон Мэйер ва бошқа юлдузлар ҳам қатнашмоқда.

Флешмобни қозоғистонлик жангчи Карен Пашикян бошлаган. У Instagram саҳифасига челленжга мисол тариқасида видео жойлаган ва #farakickschallenge ҳамда #bottlecapchallenge деб номлаган. Иккинчи ном оммалашиб кетган.

Пашикян бу орада тхэквондо бўйича жаҳон чемпиони Фороби Давлетчин ва актёр Жейсон Стетхэмга чорлов юборган. Давлетчин чақириқни қабул қилган ва ҳаммаси шундан бошланган.