Болани те-тез қучоқлаб кўтариб юринг.

Бу боланинг ақлий ривожланиши учун жуда муҳим.

Болани ўзингиз билан олиб ётинг.

Бу унга ижобий таъсир қилади.

Бола билан ҳар куни шуғулланинг.

Ҳатто бир соат шуғуллансангиз ҳам бунинг самараси яққол сезилади.

Болаларча, тилингизни чучук қилиб гапирманг.

Бола билан катта одам ила гаплашгандай гаплашинг.

Боланинг олдида жанжаллашманг.

Бола совуқ муомалани сиздан яхши ҳис қилади.

Бола отаси билан гаплашишни жуда хоҳлайди.

Ота боласи билан гаплашишига ҳеч нарса халақит қилмаслиги керак.

Боланинг бошқа болалар билан мулоқотини рағбатлантиринг.

Бу боланинг ақлини пешлайди, киришимлилик, тенгдошларидан қолишмаслик ҳиссини, биринчи бўлиш хоҳишини ривожлантиради.

Болага жанжаллашишни тақиқламанг.

Жанжаллар мулоқот қилиш кўникмасини ривожлантиради.

Болани мақташда ҳам, жазолашда ҳам эҳтиёт бўлинг.

Жазо болани саркаш қилиб қўйиши мумкин.

Болада бирон нарсага қизиқиш уйғотинг.

Бунинг учун керакли шароит яратинг.

Ўзингизнинг «яхши» ва «ёмон»ларингизни болага тиқиштирманг.

Ҳозирча боланинг ҳаётий тажрибаси йўқ, вақт ўтган сайин, сизнинг ёрдамингизда нима яхши-ю нима ёмонлигини унинг ўзи англай бошласин.

Ўрганилган материалларни такрорланг.

Бу боланинг миясида тўғри схемаларни шакллантиради.

Боланинг фантазиясини аҳмоқона деб ҳисобламанг.

Учқур хаёл ижодий қобилиятни ривожлантиради.